Фан-техника | 17:15 / 15.01.2018
28695
2 дақиқада ўқилади

Mercedes янги Gelandewagen’ни кўрсатди

Фото: Mercedes-Benz

Mercedes-Benz янги авлоддаги G-Class йўлтанламасини расман тақдим этди. Автомобилнинг кенг кўламли премьераси Детройтдаги автосалонда бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Autonews.ru. Gelandewagen’ни ишлаб чиқариш компаниянинг Австриядаги заводида йўлга қўйилган. Европада янгилик шу ёздаёқ сотувга чиқиши керак. 

Янги авлоддаги G-Class аввалги дизайнда қолган. Шу билан бирга, йўлтанламас ўлчамлари ўзгарди ва 170 килограммга енгилроқ бўлди. Эндиликда машинанинг узунлиги 4 716 мм.ни (+53 мм), кенглиги эса - 1 880 мм.ни (+121 миллиметр) ташкил этмоқда. Бунинг эвазига орқадаги йўловчилар оёғи учун жой 150 миллиметрга ошди.

Йўлтанлмас салмоқли олдинги ва марказий кузов тиргакларига эга. Бундан ташқари, Gelandewagen модернизация қилинган икки дастакдаги мустақил олдинги илгакка эга. Йўлтанламас рамали конструкцияни сақлаб қолди ҳамда учта дифференциалга эга тўла узатмали трансмиссияни олди. 

Янги авлоддаги Gelandewagen’да Command мультимедия тизимининг 12,3 дюймли дисплейга эга энг янги версияси бўлади.

Фото: Mercedes-Benz
Фото: Mercedes-Benz
Фото: Mercedes-Benz
Фото: Mercedes-Benz
Фото: Mercedes-Benz
Фото: Mercedes-Benz
Фото: Mercedes-Benz
Фото: Mercedes-Benz
Фото: Mercedes-Benz
Фото: Mercedes-Benz
Фото: Mercedes-Benz

Мавзуга оид