Жамият | 18:04 / 16.01.2018
25222
14 дақиқада ўқилади
Реклама

Японияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар тавсия этади: FIS!

Фото: FIS

Ҳозирда юртимизда олий таълим муассасаларига тайёрловчи ўқув марказлар жуда ҳам кўп. Улар орасида хориждаги университетларга тўғридан-тўғри ҳужжат топширишга ёрдам берувчи марказларни ҳам учратиш мумкин.

Бироқ бўлажак талаба ўқув маркази ҳақида, унинг фаолияти, хизмат кўрсатиш сифати ҳақида ҳеч қандай маълумотлар билмай туриб, кўп ҳолларда нотўғри танлов қилиши мумкин. Шу сабабли, биринчи ўринда абитуриентларнинг хавфсизлиги ва порлоқ келажаги учун ишончли ўқув марказга мурожаат қилиш лозим.

Фото: FIS

Бизнинг таҳририятимизга жуда кўп ёшлар хориждаги университетларга тайёрловчи ўқув марказлари ҳақида батафсил маълумот беришимизни сўраб, мурожаат қилишади. Бугунги мақоламиз ва ундаги қаҳрамонларнинг ҳикоялари орқали сизга Ўзбекистондаги энг яхши ва ишончли ўқув марказларидан бирини таништирамиз.

FUJI INTER STUDY – абитуриентларга Япониянинг нуфузли таълим муассасаларига тайёрланиш ва ўқишга кириш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берувчи, шунингдек, япон тилини ўрганиш истагида бўлганлар учун самарали таълим берувчи ўқув марказидир.

Фото: FIS

Нима учун FUJI INTER STUDY?

Бу саволни кўплаб ёшлар ва ота-оналар бериши табиий ҳолат. Ўқув маркази авваламбор, Япониянинг кўплаб компаниялари, давлат идоралари, маданият ва тил марказлари билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Бундан ташқари, FIS нафақат талабаларни ОТМ кириш имтиҳонларига тайёрлайди, балки Японияда ўз меҳнат фаолиятини бошлаб, икки мамлакат ўртасидаги маданий ва иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга тайёр бўлган мутахассисларга ҳам ишга жойлашишда кўмаклашади.

Ва энг асосийси Fuji Inter Study’да япон ўқитувчилари дарс беришади ва Япониядаги ўзбек студентларига кўмак бера олади.

Фото: FIS

FUJI INTER STUDY афзалликлари:

  • Япон тилини кўп йиллик тажрибага эга ўқитувчилардан ўрганиш;
  • Япониядан ташриф буюрган ўқитувчилари билан япон тилини ўрганиш;
  • FIS томонидан ишлаб чиқилган инновацион ўқув қўлланмаси билан интенсив ўрганиш имконияти;
  • Япониядаги тил мактабларида таҳсил олиш имконияти;
  • Япон тили ўқитувчиларига Японияда таҳсил олиш грантлари;
  • Халқаро диплом ва малакага эга бўлиш;
  • Японияда ишга жойлашишда қўллаб-қувватлаш;
  • Ёшлар ва Япония таълим муассасалари ўртасидаги ишончли, самарали ва манфаатли ҳамкорликни ўрнатувчи кўприк;
  • Виза олишда кўмаклашиш;
  • Япониянинг етакчи компанияларига бизнес сафарлар уюштиришга ёрдам бериш ва ҳ.к.
Фото: FIS

Биз FUJI INTER STUDY фаолияти ва мақсад-вазифалари билан яқинроқ танишиш мақсадида ўқув марказининг раҳбари Дилафруз Икромова билан суҳбат қуришга қарор қилдик. Марказ раҳбари Японияда таълим олиш афзалликлари ҳамда масъулияти тўғрисида маълумотлар бериб, айрим “жарангдор” реклама ва эълонлар талабалар онгида нотўғри фикрлар шаклланишига сабаб бўлаётганлигига алоҳида тўхталиб ўтди:

“Япон тили мактаблари чет элдан ташриф буюрувчи инсонларга дастлабки таълимни тақдим этувчи ўқув масканлари ҳисобланади. Агарда абитуриент ўқишга кирмоқчи бўлса, ОТМга тайёрлайди, агарда ишга жойлашмоқчи бўлса, меҳнат фаолиятини бошлаш учун керакли кўникмаларни беради. Японияда таҳсил олишни яна бир афзал томони, ўқиш вақтида ишлаш имконияти мавжуд. Талабалар бир ҳафтада 28 соат, таътил вақтида эса 40 соат ишлаш мумкин. Японияда ишлайдиган талабалар тил билишидан қатъи назар, бир соатига 9-10 доллар миқдорида маош олиши мумкин.

Бироқ ҳозир кўплаб агентликлар, марказлар Японияда соатига 15-20 доллар ҳам бемалол топиш мумкин, деб нотўғри маълумотларни тарқатишмоқда. Бу эса кўплаб тушунмовчиликлар, муаммоларга олиб келмоқда. Сабаби, шу мақолаларни ўқиган, эшитган ёшлар нотўғри ҳисоб-китоб билан бир ойда шунча маош топишим мумкин, деган ҳаёлда катта қарз эвазига Японияга кетишмоқда. Аммо аслида манзара бутунлай бошқача. Японияда таълим жараёнига жуда жиддий қаралади. Талаба кунига 4 соат таълим олиши, яна 4 соат дарсларга тайёрланиши, уй вазифаларини қилиш лозим. Ана шундан сўнг, унинг меҳнат қилишга бўш вақти бўлади.”

Ўтказилган тадқиқотларга кўра, талабанинг бир ойда топган маоши 1500 доллардан ошиб кетса, унинг ўқишдаги давомади, билим олиш кўрсаткичлари ҳам пасайиб кетади. Япон тилини мукаммал эгаллаган мутахассиснинг соҳасига қараб ойлиги эса ўртача 2500 АҚШ долларидан юқори. Энг кўп иш ҳақини IT соҳасидаги чет эллик мутахассислар олишади. Шунинг учун ҳам талабаларимизда аввало ўқишга эътибор қаратиб, қадамба-қадам яхши мутахассис бўлиш имкони катта.

Фото: FIS

Бизнинг асосий мақсадимиз – фарзандларимизни ишга жўнатиш эмас, балки уларнинг сифатли ва профессионал билим олиб, йирик компанияларга ишга кириб, малака оширишида кўмаклашишдир. Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, 5-10 йил давомида Японияда таҳсил олиб, ишлаган ёшлар Ватанимизга ўз-ўзидан тайёр инвестор бўлиб қайтмоқда. Бир нарсани жуда яхши англаш лозим: биз хорижга турли оилаларнинг фарзандларини, турли билим даражасига эга ёшларни юборамиз. Қўлига китоблар олиб, ўқишга бир-икки кун қатнаб, кейин қийин вазифаларни кўтара олмай, қочиб кетадиган талабаларимиз ҳам бор. Битта ўзбек талаба қочса, бу албатта, қолган барча юртдошларимизга ҳам таъсир қилади. Шу сабаб ҳам, Японияга ўқиш ёки ишлаш учун кетаётган ҳар бир ёш таълим олиш иштиёқида бўлиши, масъулиятни ҳис қилиши ва Ўзбекистон шаънини бошқа давлат вакиллари олдида ҳимоя қилиши ва кўкларга кўтаришга тайёр бўлиши лозим”.

Фото: FIS

Дилафруз Икромова, FIS ўқув маркази раҳбари

Марказ раҳбарининг таъкидлашича, Японияда таълим олиш ва ишлаш учун албатта, япон тилини билиш талаб этилади. Агарда талаба тилни билмай борса, унда зерикиш ва ўзида ишончсизлик пайдо бўлади, қолаверса иш топишига ҳам жиддий таъсир кўрсатади.

“Авваллари, одамлар Японияни жуда ҳам узоқ, қиммат мамлакат, деб ҳисоблашган. Лекин айни дамда мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқалар туфайли ёшларимизнинг Японияда таҳсил олиши ва малака ошириши учун катта имкониятлар яратилди. Япон тилни билган, ўз соҳасининг яхши мутахассиси бўлган инсонлар учун Япония ажойиб тажриба маконидир. Шунингдек, Япония қонунлар, қадриятлар мамлакатидир. Бу ерда вақтини зое кетказиб, саёқ юрган ёшлар Японияда ўз феъл-атворини ижобий томонга ўзгартиради. У ердаги тарбиявий муҳит ҳар қандай инсоннинг намунали хулқини шакллантиришга ёрдам беради. Биз ёшларни кузатамиз ва Япониядаги вакилларимиз эса уларни кутиб олишади. Бир ойлик мослашув жараёнида улар билан бирга бўлиб, барча шарт-шароитларни тушунтириб ўтишади. Биз ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрмиз”, дея қўшимча қилди Дилафруз Икромова суҳбат давомида.

FIS ўқув марказининг Япониядаги таълим муассасалари билан ҳамкорлигига яқинроқ ишонч ҳосил қилиш мақсадида Tokyo International College ўқитувчиси жаноб Танака билан боғландик. Улар бизга FIS ўқув марказининг фаолияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини айтиб ўтдилар:

“Бизнинг мактаб Fuji Inter Study билан 3 йилдан буён ҳамкорлик қилади. Улар бизларга жуда кўплаб билимга чанқоқ талабаларни юборишган. Ҳозирда бизда жуда кўп ўзбекистонлик талабалар таҳсил олади.

Фото: FIS

Мен бу йил ёзда Ўзбекистонга интервью олиш мақсадида ўқув марказининг Тошкент Андижон ҳамда Қаршидаги офисига ташриф буюрдим. Марказ ходимлари жуда ҳам дўстона кутиб олишди. Айниқса, уларнинг япон тилида эркин сўзлаша олиши мени жуда қувонтирди. Уларнинг Японияда таҳсил олгани ва япон маданияти, урф-одатларидан хабардорлиги сабабли ўзимни қулай ва хотиржам ҳис қилдим.

Японияда айни дамда хорижликлар томонидан амалга оширилаётган жиноятлар сони ортиб бормоқда. Шу сабабли, ҳозирда чет элликларнинг банкда ҳисоб рақами очиши ва телефон сотиб олиш учун шартнома тузиши бироз мураккаб жараён саналади. Талабаларимиз эса бу вақтда тилни билмасликлари учун қийин аҳволга тушиб қолишади. Шунинг учун, Японияга келишдан аввал, банк билан мулоқот қилиш ва шартномаларни тўлдириш бўйича керакли кўникмаларга эга бўлишларини сўраб қоламан. Албатта, Fuji Inter Study бу масалада яқиндан ёрдам беришига ишонаман”.

Фото: FIS

Fuji Inter Study ўқув марказини очиш ғояси 2014 йилда пайдо бўлган бўлиб, расман 2016 йилнинг кузида ишга тушди. Ҳозирда марказнинг асосий идораси Тошкент шаҳрида бўлиб, у ерда Яанака-сан, Maтсувара-сан, Mаю-сан каби япониялик кўнгиллилар талабаларга япон тили асосларидан сабоқ беришади. Андижон, Фарғона, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Қаршида ҳам FIS филиаллари фаолият олиб боради. Бу эса албатта, вилоятлик абитуриентлар учун янада қулайлик ва катта имкониятларни тақдим этади.

Хўш, талабаларчи? Уларнинг Япониядаги таълим борасида фикрлари қандай? Fuji Inter Study ёшларнинг ўз мақсадларига эришишида қай даражада кўмак бера олди? Бу саволларга холис ва аниқ жавоб олиш мақсадида Япониядаги мактабларга ўқиш учун жўнаб кетган талабаларга мурожаат қилдик.

“Мен FIS ўқув марказида 2017 йилнинг апрель ойидан сентябргача таҳсил олдим. Бизга таълим берган ўқитувчилар Японияда малака ошириб келган устозлар бўлиб, уларнинг интерфаол услубдаги таълим методикалари ҳар бир ўқувчини тил ўрганишга қизиқтира олди. Мен Қарши муҳандислик иқтисодиёти институтида ёрдамчи бўлиб ишлардим. Мақсадим эса Япония ОТМда ўз соҳам бўйича PHDда таҳсил олиш эди. Бу орзуимни амалга оширишда FIS ўқув маркази яқиндан ёрдам берди. Ҳозирда Ўзбекистонда япон тили бўйича олган билимларимни янада чуқурлаштириш мақсадида Tokyo Internatinol Exchange Collagе’ида ўқишни давом эттирмоқдаман”.

Фото: FIS

Нурбек Маматов

“Мен FIS’нинг Қаршидаги филиалида 2017 йилнинг апрель ойидан бошлаб билим олдим. Домлаларимиз Қосимжон, Самандар, Жамҳур Японияда малака ошириб келаётган ўқитувчилар бўлиб, улардан жуда ҳам миннатдорман. Мен Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиалида таҳсил олдим. 2014 йил ўқишни тамомлаб, Қашқадарё электр тармоқлари корхонасида ишладим. Японияга келишимдан мақсадим IT бўйича магистратура босқичида ўқиб, японларнинг иш тизимини ўрганиб, Ўзбекистонга қайтмоқчиман. Келажакда Ватаним ривожига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Бу ниятни амалга оширишда Fuji inter study ҳамда марказ раҳбарлари Дилафруз опа, Жамол акага чин дилдан раҳмат айтаман”.

Фото: FIS

Рустам Ҳафизов

Яратганга шукур, кўп йиллик орзум ушалиб, шу ой Японияга таҳсил олиш учун етиб келдим. Бунда менга FIS ўқув маркази раҳбарлари ва ҳодимлари катта ёрдам беришди. Марказда ўқувчилар сони ҳам ортиб бормоқда. Ўқувчиларнинг бошига юмуш тушса, албатта, марказ раҳбарияти ҳамда, ушбу марказни таъсис этишда фаол иштирок этган Япониянинг Санко глобал компаниясига мурожаат этишлари мумкин.

Кейинги режаларим шундан иборатки, биринчи галда албатта тилни мустаҳкам ўрганаман. Шунингдек, япониялик ишбилармон инсонлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб, ўз ишимни бошлаш ҳамда юртимиз ривожи учун оз бўлса-да, ўз ҳиссамни қўшишни истайман!

Фото: FIS

Сурайё Жўраева

Гувоҳ бўлганингиздек, ёшлар яратилган имкониятдан беҳад мамнун. Уларнинг билим олиши ва ишлашида яқиндан кўмак бераётган Fuji Inter Study япон тилини мукаммал ўрганишни, билим-тажрибасини мустаҳкамлашни ва гўзал маданиятга эга мамлакатда профессионал мутахассис бўлиб қайтишни истаган барча ёшларни ўз сафига чорлаб қолади.

Янги йилда янги мақсадлар

“Инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш йили” муносабати билан Fuji Inter Study ўқув маркази ҳам ўз фаолиятида япон тилини ўқитиш методикасига ўзига хос инновацион услуб билан ёндашмоқда. Тошкент Давлат Шарқшунослик институтининг малакали профессор ҳамда япониялик лингвистлар билан ҳамкорликда Fujino Nihongo япон тилини ўқитиш янги методикасини ишлаб чиқди. Бу методика Ўзбекистонда илк бор ўзбек тилида 6 ойда N4 даражасини интерфаол ўрганиш имкониятини беради. Энди талабаларимиз бизнинг марказимизда япон тилини тажрибали мутахассислар билан биргаликда ўзбек тилидаги қўлланма асосида ўранишлари мумкин.

Фото: FIS

Шунингдек, марказда FIS Club ҳам ташкил этилган. Унда талабалар японлар билан бевосита дўстлашиб, мулоқот қилиш имкониятига эгадирлар.

Танлов

Айни вақтда марказда июл, октябрь ойларида Японияда таълим олиш учун танлов бошланган. Консультацияга ёзилиш учун FIS’нинг онлайн сайти орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин: www.crm.fis.uz/ru/registration

Ҳамкорликни фақатгина синалган ва ишончли ўқув масканлари билан бошланг. Ўз вақтида олинган таълим ёрқин келажак учун ҳозирланган заминдир.

Фото: FIS

Бизнинг манзил:

Ташкент шаҳри: Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 107 Б. Халқаро бизнес маркази C блок, 14-қават.
Мўлжал: Бодомзор метро бекати
Телефон: +998712389338
+998951960775
+998712008338 (call centre)

Андижон: Бобуршоҳ кўчаси, 40.
Мўлжал: Темир йўл вокзали
Телефон: +998952032323
+998712008338 (call centre)

Қарши: Қарши шаҳар, А.Темур кўчаси, 118а
Телефон: +998982750525

Самарқанд: Самарқанд шаҳар, Доғбед кўчаси, 36 уй
Телефон: +998909828776

+998712008338 (call center)
Cайт: www.fis.uz
Email: [email protected]
Telegram: t.me/fujiinterstudyuz
Facebook: fb.com/fujiinterstudyuz
Instagram: instagram.com/fuji_inter_study_japan_

Реклама ҳуқуқи асосида

Феруза Авазова
Тайёрлаган Феруза Авазова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид