Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари фақат товар-хом ашё биржалари орқали амалга оширилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январда «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Фармон матнига кўра, 2018 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикасига озиқ-овқат товарларини импорт қилиш бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларга тақдим қилинган индивидуал божхона, солиқ ва бошқа имтиёзлар, шунингдек, бошқа преференциялар бекор қилинмоқда.
Шунингдек, 2018 йил 1 февралдан бошлаб қуйидаги чоралар белгилаб қўйилмоқда:
- ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари турларини Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан импорт қилиш истисно ҳолларда ва фақат товар-хом ашё биржалари, жумладан, хорижий биржаларнинг очиқ электрон савдолари тизими орқали амалга оширилади;
- озиқ-овқат маҳсулотларининг режалаштирилаётган хариди, Жамғарма маблағлари тушуми ва харажатлари тўғрисидаги батафсил ахборот ҳар ой Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилиб борилади;
- биржа брокерлари тижорат банкларига мижоз — норезидент номидан товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида маҳсулотларни сотишдан олинган маблағлар ҳисобидан хорижий валютани сотиб олиш (сотиш)га талабнома бериш, норезидент – юридик шахслар эса Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида ҳисоб рақамлари очиш ва товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида маҳсулотларни сотишдан олинган маблағлар ҳисобидан хорижий валютани сотиб олиш (сотиш)ни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
Мавзуга оид
13:31 / 10.04.2025
Малайзия Ўзбекистондан қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда
21:15 / 09.04.2025
АҚШ қашшоқ мамлакатлар учун илгари ёпилган бир нечта озиқ-овқат дастурларини тиклайди
22:20 / 11.02.2025
“Озиқовқатсаноат” уюшмаси фаолияти тикланиши мумкин
12:20 / 04.02.2025