Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фоторепортаж: Қайтадан қурилган Қуролли кучлар академиясига саёҳат
Ўтган йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти замирида мутлақо янги Қуролли Кучлар Академиясини ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берган эди. Давлат раҳбарининг 2017 йил 25 апрелдаги қарорига мувофиқ, Қуролли Кучлар Академияси қайта ташкил қилинди.
Kun.uz мухбири янгидан қуриб битказилган музкур таълим масканига ташриф буюрди. Қуйида мухбирнинг Қуролли кучлар академиясидан тайёрлаган махсус фоторепортажини томоша қилишингиз мумкин.



Бутунлай замонавий қиёфа касб этган Академияда таълим жараёнига энг янги усул ва технологиялар жорий этилган. Ўқув аудиториялари замонавий тренажёрлар, ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозланган.


Академиянинг экспозициялар залига кирсангиз, миллий армия ҳамда қуролли кучларимиз тарихига саёҳат қилгандек бўласиз.










Шунингдек, муҳташам таълим масканида яратилган шарт-шароитлар ҳам замон талабларига жавоб бера олади. Ўқув хоналари, ошхона, спорт майдони, бино ташқарисидаги кўркам боғ, курсантлар ётоқхоналари шинам ва озода бўлиб, у ерда талабалар дам олиши, ҳарбий амалиётларни бажариши ҳамда севимли машғулотлари билан шуғулланиши мумкин.





Мавзуга оид
08:32 / 17.04.2025
Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида ўқув машғулотлари бошланди
15:16 / 06.03.2025
Россия рус ҳарбий атташеси чиқариб юборилишига жавоб қайтаришини билдирди
14:47 / 25.02.2025
Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилади
13:15 / 11.01.2025