Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда камералар билан жиҳозланган тергов хонаси иш бошлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрель куни «Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2898 сонли қарори қабул қилинган эди.
Мазкур қарорнинг 6-банди ижроси юзасидан Қашқадарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида сўроқ жараёнини стенография қилиш, видеокузатув, шунингдек тергов ҳаракатларини аудио ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус хоналар ташкил этилиб, терговчилар томонидан амалиётда фойдаланиш йўлга қуйилди, деб хабар беради «Kun.uz»га вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Махсус хоналарни ташкил қилишда илғор хорижий тажрибалар ўрганиб чиқилиб, замонавий аудио ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган.

Хоналарда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПК талаблари асосида процесс иштирокчилари билан видеокузатув ёрдамида юзлаштириш, таниб олиш ва бошқа тергов харакатлари амалга оширилиб келинмоқда.

Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025