Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фойдаси татимади
Одамлар гавжум жойларда, бозор ҳудудларида қатор тизилишиб турган кишилар орасидан чиқиб келиб, қулоғингиз остига “доллар оламиз”, деб пичирлаб кетадиган валютафурушлар ҳали-ҳануз учраб турибди.
Муқаддам судланган Ўткир Халилов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) “долларфуруш” сифатида танилган шахс. Қайнукаси билан меҳмондорчиликка отланган Ўткирни шофирконлик таниши Салимжон Амиров тўхтатди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.
- Бир таниш қизга каттароқ “партия”да доллар керак эди. Шу масалада сизга учрашишим кераклигини айтишганди, - деди у ким орқали келаётганини билдириш учун.
- Бўпти. Ўша қиз билан учрашиб, гаплашиб оламиз...
Қундуз Жовлиева дугонаси Наргиза Рустамова билан унга учрашди. Ўткир уларга 5 200 АҚШ долларини сотиб, яхшигина даромад қилди. Бироқ валюта қимматликларини қонунга хилоф тарзда сотган Ў.Халиловга “кўк”идан топган бу фойда татимади. “Долларфуруш” ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ходимлари томонидан воқеа жойида ушланди.
Ўткирга қинғир қилмиши учун қонун олдида жавоб беришга тўғри келди. Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди ҳукми билан Ў.Халиловга жарима жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025