Жаҳон | 20:30 / 19.01.2018
11071
1 дақиқада ўқилади

Хитойда 31 метрлик муз минора қурилди 

Фото: structural-ice.com

Хитойлик ва нидерландиялик талабалар баландлиги 31 метр келадиган муз минора қуришди. Flamenco Ice Tower номли конструкция муз ва қордан ишланган турли ҳайкаллар тақдим қилинадиган халқаро фестивал ўтказилиши билан машҳур бўлган Хитойнинг Харбин шаҳрида қад ростлаган. Маълум қилинишича, минора дизайни Хитойнинг анъанавий архитектураси услубида барпо этилган, шакли бўйича фламенко рақси учун кийиладиган кўйлакни эслатиб юборади.

Минора нафақат муздан қурилган: минора конструкцияси мустаҳкам бўлиши учун музга ёғоч қипиқлари ва целлюлоза аралаштирилган.

structural-ice.comstructural-ice.com

Таъкидланишича, минора 2 йил давомида лойиҳалаштирилган. 2015 йилда шу жамоа баландлиги 21 метрлик минора қурганди. Шу тариқа аввалги натижа 10 метрга яхшиланган.

structural-ice.com

Лойиҳа муаллифларининг фикрича, улар минорани қуришда қўллаган усул экстремал иқлим шароитларида вақтинчалик конструкцияларни қуришда асқотиши мумкин. Муаллифлар Хитойда ўтадиган 2022 йилги қишки Олимпиадага кўпроқ муз иншоотларини лойиҳалашмоқчи. 

structural-ice.com

 

Мавзуга оид