Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиялик аёл ўз мушугига 30 минг евро мерос қолдирди
Италияда мушук 30 минг евро меросга эга бўлди. La Stampa шу ҳақида хабар берди.
Сачиле шаҳри (Фриули-Венеция-Жулия провинцияси)да яшовчи Жерри исмли мушук бир неча кун аввал ҳаётдан кўз юмган аёлдан қолган бойлик эгаси бўлди. Аёл ҳаётлик чоғида ўз яқинларига мушук - ҳаётидаги асосий мавжудот эканини қайта-қайта такрорлаган.
Меросга мувофиқ, оила аъзолари жонивор ўзини ёмон ҳис қилган тақдирда уни даволаш учун бор чораларни кўришлари керак - ҳатто қимматбаҳо буюмлар ва антиквариатни сотишгача.
"Жерри унинг севимли жонивори эди. У мушукни биз фарзандаридан-да ортиқ кўрарди, - дейди марҳуманинг қизи. - Биз унинг истагини бажо келтиришга мажбурмиз. У бизни доим барча тирик мавжудотларни қадрлашга ўргатган".
Мушукнинг меросга эгалик қилиш ҳуқуқи кучга кирди: унинг тасарруфида тўрт "тўшак" бўлиб, доим креветка (майда қисқичбақа)лар билан озиқланади.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
23:34 / 26.05.2025
Германиялик эр-хотин йўқолган мушугини қидиришга 22 минг доллар сарфлади
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025