Ўзбекистон | 10:11 / 19.01.2018
4226
2 дақиқада ўқилади

Жаҳон банки давлат бошқарувида аҳоли иштирокини оширишга амалий ёрдам беради

Фото: Reuters

18 январь куни Тошкентдаги Hyatt меҳмонхонасида "Давлат ва жамият бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлашнинг устувор вазифалари: илғор ғоялар, инновация ва технологиялар" мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди. 

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, тадбирда 2018 йилда амалга ошириладиган Давлат дастури давлат идоралари вакиллари, хорижлик экспертлар, жамоат ташкилотлари, фуқаролик институтлари вакиллари ҳамда ОАВ томонидан муҳокамага қўйилди. 

Форум давомида, давлат бошқарувида фуқаролар иштирокчини таъминлаш бўйича хориж тажрибани ўрганиш, янги инновацион механизмларни жорий этиш ҳамда давлат ва аҳоли ўртасида ўзаро шерикчилик тамойилини йўлга қўйиш масалалари қайд этиб ўтилди.

Сирил Муллер, Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти:

"Жаҳон банки Ўзбекистондаги вазирлик ва идораларига долзарб муаммоларни ҳал этиш ва давлат хизматлари сифатини тубдан яхшилаш каби масалаларга фуқароларнинг ўзларини жалб этишда яқиндан кўмак беришга тайёрдир. Аҳолини фаол иштирокини таъминлаш учун амалий чоралар қўллашда ёрдам берамиз. Бугунги форумда тегишли идоралар билан 2018 йилнинг дастлабки олти ойи давомида таълим, соғлиқни сақлаш, сув ресурсларидан фойдаланиш, коммунал ва ижтимоий хизматлар ҳамда бошқа соҳаларда ҳамкорликда бир қанча техник семинарлар ўтказишни режа қилдик". 

Анжуман якунида "Фуқароларнинг қарорлар қабул қилиш ва давлат хизматларининг сифатини яхшилашдаги иштирокининг инновацион усулларини аниқлаш ҳамда жорий қилиш бўйича Ҳаракатлар режаси"нинг биринчи лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Феруза Авазова
Тайёрлаган Феруза Авазова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид