Ўғирланган тошбақани сотган шахс ярим йилга қамалди
2017 йилнинг 17 июль куни Нью-Йоркнинг Куинс туманидаги Alley Pond қўриқхонасидан Миллениум лақабли Африка тошбақаси ўғирлаб кетилган. Африка тошбақалари – дунёдаги энг йирик шундай ҳайвонлардан бўлиб, Миллениум ҳам деярли 45 килограмм оғирликка эга эди.
Куинсда яшовчи 37 ёшли Шон Уотерс ўғри билан учрашиб, ундан ҳайвонни сотиб олган. У тошбақани қаерда сақлаш ҳақида ўйламаган: Шоннинг онаси унга уйда шундай катта ҳайвонни сақлашга рухсат бермасди. У Craigslist эълонлар сервиси орқали кичик мушк тошбақасининг (у 600 граммдан оғир бўлмайди) эгаси билан боғланган ва ҳайвонларни ўзаро алмашишга келишиб олди, бироқ Миллениум учун қўшимча 300 доллар тўланиши керак эди. Уотерс гигант тошбақани бутун шаҳар бўйлаб супермаркет аравачасида олиб ўтган ҳамда Коннектикутга борадиган поездга ўтирган.
Келишувдан сўнг тошбақанинг янги эгаси телевизорни ёққан ва 17 ёшли Миллениум қўриқхонадан ўғирланганини билиб қолган. Полиция тошбақа қаерга йўқолганини тезда аниқлади, Уотерсга айбловлар қўйилди. У ўз айбини тўла тан олди. Эркак пайшанба, 18 январь куни 6 ойлик қамоққа маҳкум қилинди.
Миллениумнининг ҳақиқий ўғрилари барибир топилмади. Тошбақа Alley Pond қўриқхонасига қайтарилган.
Мавзуга оид
17:30 / 14.09.2024
“Фарҳод” чегара постида 400 дона тошбақани олиб кетаётган Тожикистон фуқароси тўхтатиб қолинди
20:12 / 30.07.2024
Тошбақа оғзига нос солган фуқаролар жазоланди
17:04 / 11.05.2024
Дард чекаётган тошбақа – пластик инқирозининг рамзига айланган тошбақа воқеаси
00:47 / 21.09.2023