Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» «Бетис»га ҳеч қандай имконият қолдирмади
«Бетис» Испания чемпионатининг 20-тури доирасида ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилди. «Бенито Вильямарин» стадионида кечган баҳс меҳмонларнинг 5:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.
Каталония жамоаси сафида ҳужумчилар Лионель Месси ва Луис Суарес дубль қайд этган бўлса, Иван Ракитич яна бир голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Шу тариқа, «Барселона» Примерада қаторасига олтинчи ғалабани қўлга киритди, шунингдек, мамлакат чемпионатидаги мағлубиятсиз серияни узайтирди.
«Барселона» (54 очко) Испания чемпионати турнир жадвалининг биринчи ўрнида кетмоқда, «Бетис» (27) – 10-поғонада.
Бетис – Барселона 0:5 (0:0, 0:5)
Голлар: 0:1 – 59 Ракитич, 0:2 – 64 Месси, 0:3 – 69 Суарес, 0:4 – 80 Месси, 0:5 –89 Суарес.
Бетис – Адан, Гарсия (Будебуз, 77), Манди, Феддаль, Герреро, Фабиан Руис(Камараса, 88), Гуардадо, Дурмиси, Санчес, Леон (Рубен Кастро, 73), Тельо.
Барселона – тер Стеген, Нелсон Семеду, Пике, Вермален (Умтити, 43), Альба, Серджи Роберто, Бускетс (Деулофеу, 81), Ракитич, Андре Гомеш(Паулиньо, 65), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Андре Гомеш (21), Дурмиси (51), Суарес (67), Феддаль (67).
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар
21:21 / 11.05.2025