Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «ҳалол» стандарти жорий қилинади
Ўзбекистонда экспортни ва туризмни ривожлантириш мақсадида мақбул агрокультура амалиёти (Global G.A.P.), «ҳалол» ва «кошер» стандартлари қабул қилинади. Бу масала Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан бугун қабул қилинган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастурида кўрсатилган.
Давлат дастури 231 банддан иборат бўлиб, унга кўра 37 та қонун қабул қилиниши белгиланган.
Ўзбекистонда «ҳалол» стандарти жорий этилиши ҳақида бундан аввал ҳам «Ўзстандарт» агентлиги расмийси маълум қилганди.
Унинг маълумотига кўра, «ҳалол» стандартлари Малайзия ва Туркиядан олиб келиниб, ихтиёрий тарзда жорий қилиниши режалаштирилган.