Жамият | 19:20 / 23.01.2018
41126
2 дақиқада ўқилади

Эълон! ЙТҲда ҳалок бўлган фуқаронинг шахси аниқланмоқда

Тошкент вилояти ИИБ томонидан 2018 йил 13 январда Бўстонлиқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган, 35-40 ёшлар атрофидаги аёлнинг шахси аниқланмоқда. 

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг KUN.UZ’га маълум қилишича, 13 январь куни соат 08:30 ларда Тошкент шаҳрида яшовчи А.У. ўзи бошқарувидаги «Спарк» русумли автоуловини Бектемир-Чорбоғ йўлининг 68–километрида бошқараётиб, осиё миллатига мансуб, ёши тахминан 35-40 лар атрофидаги аёлни уриб юборган. Натижада шахси номаълум пиёда аёл олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. Ушбу ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Айни вақтда вилоят ички ишлар бошқармаси вафот этган аёлнинг шахсини аниқлаш устида иш олиб бормоқда. 

Жабрланувчи осиё миллатига мансуб, 35-40 ёшларда, бўйи 160-165 см, юзи овалсимон, ўртача гавдали, сочи қора узун, қошлари қора, бурни ўртача катталикда, лаби ўртача, алоҳида белгилари мавжуд эмас.

Эгнида бўлган кийимлари: қора рангли куртка, қора рангли жемпер, кўк рангли шим, жигарранг туфли.

Юқорида белгилари кўрсатиб ўтилган, йўл транспорт ҳодисаси натижасида вафот этган шахс ҳақида маълумотга эга бўлганлар Бўстонлиқ туман ИИБнинг 0-370-74-21-303; +998 99 401 97 88 телефон рақамларига қўнғироқ қилиши сўралади.

Мавзуга оид