Жаҳон | 07:10 / 23.01.2018
12596
1 дақиқада ўқилади

Туркия АҚШ билан Сурияда ҳамкорлик қилишнинг асосий шартини маълум қилди

Фото: AP Photo / Lefteris Pitarakis

Анқара ва Вашингтоннинг ҳамкорлиги давом этишининг асосий шарти АҚШнинг суриялик курдларга қурол етказишини тўхтатиши ва уларга аввал етказилган қуролнинг қайтариб олиниши ҳисобланади. Бу ҳақда Туркия бош вазири ўринбосари Бакир Бўздаг маълум қилди.  

“Биз иттифоқдошларимизни (АҚШ) улар террорчиларга (Суриядаги курд қуролланган тузилмалари) қурол билан ёрдам бермасликлари кераклигидан бир неча марта огоҳлантирганмиз. Ҳамкорликни давом эттиришнинг асосий шарти қурол етказиб беришни тўхтатиш ва аввал етказилганини қайтариб олишдан иборат”, деб айтган Бўздаг журналистларга.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид