Ўзбекистон | 22:05 / 23.01.2018
243517
3 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамаси гўшт маҳсулотлари бўйича янги қарор чиқарди 

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди.

"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, гўшт ва гўшт маҳсулотлари хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилди:

1. Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент ҳамда уни жорий этиш схемаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқланди.

Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент у расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн саккиз ой ўтгач амалга киритилади.

2. "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ техник регламентлар амалга киритилгач, стандартлаштириш бўйича уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларга доир илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотиши ва белгиланган тартибда қўлланилишида ихтиёрийлик касб этиши маълумот учун қабул қилинди.

3. "Ўзстандарт" агентлиги ваколатли давлат органлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Умумий техник регламент амалга киритилган кундан бошлаб гўшт ва гўшт маҳсулотларини стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрийликни таъминлаш юзасидан белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўради.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК, "Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда тасдиқланган Умумий техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик фаолияти субъектлари кенг хабардор қилинишини таъминлайдилар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т.Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқаруви раиси Н.С.Отажонов, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК бошқаруви раиси Т.А.Жалилов ҳамда "Ўзстандарт" агентлиги бош директори А.У.Каримов зиммасига юкланди.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан Lex.uz сайтида танишиш мумкин.

Мавзуга оид