Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 3 ойлик чақалоқни 13 минг долларга, 3 ёшли болани 7 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
Миллий хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар 23 ёшли О.Г. ва 21 ёшли М.Н. 3 ойлик чақалоқни 13 минг АҚШ доллари эвазига сотаётган пайтда қўлга олинди. Ҳар икки аёл воқеа жойида ушланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри хабар берган.
МХХнинг вилоят Бошқармаси тезкор ходимларининг ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган иккинчи махсус тадбирда эса Ёзёвон туманида яшовчи А.Д. ва М.У. томонидан 3 ёшли болани 7 минг АҚШ долларига сотиб юборилишининг олди олинди.
Таъкидланишича, мазкур воқеа юзасидан Фарғона вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноий иш иштирокчиларига нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
16:22 / 20.05.2025
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди
17:02 / 15.05.2025