Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиноят ҳақида ёлғон хабар ва ёлғон гувоҳлик берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури қабул қилинди.
Унда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини жиноят процессида жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишнинг ишончли кафолатларини таъминлаш, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, қонуний манфаатлари чекланишига йўл қўймаслик алоҳида банд сифатида киритилган.
Дастурда белгиланишича, 2018 йил 1 апрелгача Президент девони, Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, ДБҚ, Олий суд, Адвокатлар палатаси биргаликда Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқишади. Мазкур лойиҳада:
процессуал қонунчилик нормаларини бузган ҳолда олинган кўрсатувлар, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар ҳамда бошқа материаллардан далил сифатида фойдаланишга йўл қўймаслик;
шахсни ноқонуний ушлаб туриш, қамоққа олиш, жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукм қилишга сабаб бўлган, ҳужжатлар ёки ашёларга била туриб ёлғон маълумотлар ва бошқа бузиб кўрсатилган фактларни киритиш, ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўрсатув беришга мажбурлаш, иш бўйича ҳақиқий ҳолатларни бузиб кўрсатиш орқали далилларни қалбакилаштирганлик учун жиноий жавобгарликни жорий этиш;
жиноят ҳақида ёлғон хабар ва ёлғон гувоҳлик берганлик учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилади.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025