Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда дунёдаги энг катта финжон чой билан тўлдирилди
Дубайда 5000 литр сиғимга эга финжон Карак чойи билан тўлдирилди ва бу янги Гиннесс рекорди сифатида қайд қилинди. Рекорд натижа Global Village ярмаркасида ўрнатилди. Финжоннинг баландлиги 3,66 метрни, ичи диаметри 1,42 метрни ташкил қилади. Финжон ярмаркада 1 февралгача туради, барча ташриф буюрувчилар унинг фонида суратга тушишлари мумкин бўлади.
Финжонга қуйилган чойни 120 ошпаз бир неча соат давомида тайёрлаган: финжони тўлдириш 25 январь соат 4да бошланган. Чойни тайёрлаш учун сувдан ташқари 155 кг чой кукуни, 270 кг қуруқ сут, 360 кг шакар, 135 кг занжабил, 4,6 кг чиннигул, 27 кг долчин ва 27 кг кардамон ишлатилган.
Мавзуга оид
00:19 / 28.04.2025
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
14:36 / 25.04.2025
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
11:03 / 26.03.2025
Дубайда қийин аҳволда қолган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди
11:18 / 25.02.2025