Жамият | 10:14 / 26.01.2018
31487
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилоятида 21 ёшли йигит ўз онаси ва опасини калтаклади

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.
 
Қайд этилишича, 22 январь соат 21:45ларда Бешариқ тумани “Қум”  маҳалла фуқаролар йиғини Кармак қишлоғида яшовчи, 1997 йилда туғилган Ж.Й. уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшовчи онаси, 1964 йилда туғилган М.Ч. ва опаси, 1986 йилда туғилган Д.Ч. танасининг турли жойларига белкурак билан уриб, жароҳат етказган.

Оқибатда улар касалхонага ётқизилганлар. Ж.Й. эса қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид