Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда коллеж ўқувчиси “Ласетти”ни олиб қочди
22 январь соат 00:50ларда номаълум шахс Самарқанд шаҳрининг О.Маҳмудов кўчаси 59-“А” уй олдида қаровсиз қолдирилган 1995 йилда туғилган фуқаронинг “Ласетти” русумли автомашинасини ҳайдаб қочган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида, автомашина Самарқанд шаҳрининг Гўрўғли кўчаси 5-уйнинг олдидан техник шикастланган ҳолда топилган.
Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Самарқанддаги коллежнинг 1-курси ўқувчиси содир этганлиги аниқланди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025