Спорт | 22:30 / 26.01.2018
23919
1 дақиқада ўқилади

Вьетнам - Ўзбекистон ўйини ўтказиладими? - Стадионда катта ҳажмдаги ишлар олиб бориляпти

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финалидан ўрин олган Вьетнам - Ўзбекистон ўйинининг ўтказилиши ҳамон сўроқ остида турибди.

Маълумки, мусобақа ҳал қилувчи баҳси бўлиб ўтадиган Чангжоу шаҳрига қаттиқ совуқ тушган ва қорга бурканган. Айни пайтда, стадионни қордан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Вьетнам - Ўзбекистон ўйини 27 январь куни соат 13:00да ўтказилиши белгиланган. Метеорологлар башоратига кўра, ўша куни ҳаво ҳарорати 5 даража совуқ бўлиши ва яна қор ёғиши кутилмоқда.

Маъруфжон Асқаров
Тайёрлаган Маъруфжон Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид