Кобулда қурбонлар сони 95 кишига етди
Афғонистон пойтахти Кобулдаги дипломатик мавзеда рўй берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 95 кишига етди, яна 158 инсон жабрланди. Бу ҳақда 1TV телеканали мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Портлаш шанба куни Кобулнинг Вазир-Акбар-Хон мавзесида рўй берди, у ерда хорижий давлатлар элчихоналари ҳамда ҳукумат бинолари жойлашган. ОАВ маълумотига кўра, портлашни миналаштирилган тез ёрдам автомобилидаги худкуш террорчи уюштирган. ИИВ раҳбари ўринбосари теракт билан алоқадор бўлган тўрт киши ҳибсга олинганини хабар берди. “Толибон” радикал ҳаракати портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кобулдаги портлаш оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлгани, 140 дан ортиқ инсон жароҳатлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
18:05 / 06.11.2024