Жамият | 00:06 / 27.01.2018
23737
2 дақиқада ўқилади

Тожик режиссёри Бақо Содиқовга Ўзбекистон фуқаролиги берилди

Фото: Sputnik

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан тожик ва ўзбек кинорежиссёри Бақо Содиқовга Ўзбекистон фуқаролиги берилди.

“2018 йил 26 январда Бақо Қодирович Содиқовга тантанали равишда Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти топширилди. Паспортнинг топширилиши маросими Тошкент шаҳри ҳокимиятида бўлиб ўтди”, деб маълум қилди ёзувчи ва режиссёрнинг дўсти Муҳиддин Маҳмудов.

Бақо Содиқов собиқ иттифоқ, тожик ва ўзбек кинорежиссёри бўлиб, 1997 йилдан бери оиласи билан Ўзбекистонда яшаб келади.

Содиқов собиқ иттифоқдаги муаллифлик киносининг асосчиларидан бири бўлиб, Москва ва Тошкентда ўқиган, Тожикистон ва Ўзбекистон студияларида фильмлар суратга олган.

Унга “Адонис – XIV”, “Қуюн”, “Имом ал-Бухорий" фильмлари машҳурлик келтирган.

1991 йилдан 1997 йилгача тожикистонлик, ўзбекистонлик ва қозоғистонлик кинематографлар билан ҳамкорликда бир нечта фильмлар суратга олган. Бу фильмлар орасида “Жосус”, “Орол”, “Имом ал-Бухорий” ва “Буюк Амир Темур” фильмлари бор.

Мавзуга оид