Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Англия Кубоги. «Манчестер Сити» иштирокини давом эттиради
«Манчестер Сити» Англия Кубогининг 1/16 финалида «Кардифф Сити» устидан ғалаба қозонди. Кардиффдаги «Кардифф Сити» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг 8-дақиқасида Кевин Де Брюйне стандарт вазиятдан ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнгида Данило қанотда Бернарду Силва билан комбинация уюштириб, рақиб ҳимоясини ёриб ўтди ва қулай вазиятда турган Раҳим Стерлингни зарба бериш ҳолатига чиқарди - 2:0.
Ўйиннинг иккинчи бўлимида мухлислар бошқа гол кўришмади.
Бу ғалаба эвазига «Манчестер Сити» Англия Кубогининг нимчорак финалига чиқди, «Кардифф» турнирни тарк этди.
Англия Кубоги
1/16 финал
Кардифф – Манчестер Сити 0:2
Голлар: 0:1 – 8 де Брюйне, 0:2 – 37 Стерлинг.
Кардифф – Этеридж, Моррисон, Патерсон, Беннетт, Манга, Мендес-Лэйнг (Фини, 78), Груйич, Хойлетт, Роллс, Ричардс, Зохоре (Пилкингтон, 67).
Манчестер Сити – Браво, Компани, Данило, Уокер, Отаменди, Стерлинг, де Брюйне, Бернарду Силва, Гундўған, Сане (Агуэро, 46), Фернандиньо.
Огоҳлантиришлар: Беннетт (45), Манга (77).
Мавзуга оид
23:01 / 17.05.2025
«Сити» Англия Кубоги финалида ютқазди, Ҳусанов кумуш медал тақди
16:32 / 22.02.2025
«Манчестер Сити» «Ливерпул»га қарши, «Челси» ва «Бавария»да ҳам жиддий синов. Ҳафта ўйинлари анонси
13:39 / 16.02.2025
Пепдан мақтов, Ҳоландни ортда қолдирди ва ғалабали серия – Ҳусанов «Сити»даги илк 90 дақиқани қандай ўтказди?
11:47 / 16.02.2025