Спорт | 23:01 / 17.05.2025
4452
1 дақиқада ўқилади

«Кристал Пэлас» «Ман Сити»ни мағлуб этиб, Англия Кубогини қўлга киритди

Клуб ўзининг 119 йиллик тарихидаги биринчи йирик совринга эга бўлди. Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» қайдномасига киритилди, аммо майдонга туширилмади.

Фото: Getty Images

Англия Кубоги финалида Лондоннинг «Кристал Пэлас» клуби «Манчестер Сити»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин 17 май куни «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтди.

Ягона гол Эберечи Эзе томонидан 16-дақиқада урилди. 36-дақиқада «Манчестер Сити» ҳужумчиси Умар Мармуш пенальтини аниқ амалга ошира олмади – мисрликнинг зарбасини дарвозабон Дин Ҳендерсон қайтарди.

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» қайдномасига киритилди, аммо майдонга туширилмади.

«Кристал Пэлас» ўзининг 119 йиллик тарихидаги биринчи йирик совринни қўлга киритди. Клуб ўз тарихида учинчи марта Англия Кубоги финалида ўйнади. 1990 ва 2016 йилларда жамоа ҳал қилувчи баҳсларда «Манчестер Юнайтед»га мағлуб бўлган.

«Манчестер Сити» қаторасига учинчи ва тарихда 14-марта финалга чиқди (7 ғалаба).

Мавзуга оид