Спорт | 13:00 / 28.01.2018
12200
1 дақиқада ўқилади

Видео: «Вест Ҳэм» футболчиси рақибга тупургани учун анча вақтга дисквалификация қилиниши мумкин

«Вест Ҳэм Юнайтед» ҳимоячиси Артур Масуаке Англия Кубогининг 1/16 финали доирасида «Уиган Атлетик» жамоасига қарши ўйинда рақиб футболчисига тупуриб юборгани учун 6 ўйинлик дисквалификация билан жазоланиши мумкин. Бу ҳақда Evening Standard хабар тарқатди.

Франциялик Масуаку ўйиннинг 49-дақиқасида рақиб ярим ҳимоячиси Ник Пауэллга тупургани учун тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазоланганди.

Учрашув «болғачилар» жамосининг 0:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган. 

2015 йилда худди шундай ҳаракатлари учун Паписс Сиссе ва Жонни Эванс узоқ муддатли дисквалификация билан жазоланишганди.

Мавзуга оид