Ўзбекистон | 00:20 / 29.01.2018
36266
1 дақиқада ўқилади

Президент республиканинг ҳар бир туманида қийналган хотин-қизлар учун 4 қаватли уйлар қуришга кўрсатма берди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 28 январь куни Чироқчи туманида президент раҳбарлигида Қашқадарё вилояти фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.

«Kun.uz» манбаси хабар беришича, президент маҳаллаларда диний маслаҳатчилар лавозими тугатилиши ҳақида маълум қилган. Бунга ушбу лавозимдагилар ҳеч кимга ҳисоб бермагани, уларнинг фаолияти самарали бўлмагани сабаб қилиб келтирилган.

Шунингдек, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш («ЗАГС») ваколати Адлия вазирлигидан Хотин-қизлар қўмитасига ўтказилиши айтиб ўтилган. 

Эндиликда, ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар қўмитаси вакили бўлади, улар қўмита томонидан тайинланади ва бюджетдан маош олади. Ҳар бир туманда қизларни турмушга тайёрловчи бўлимлар бўлади.

Шунингдек, республика хотин-қизлар қўмитаси қошида оила институти ташкил этилади.

Президент республиканинг ҳар бир туманида қийналган хотин-қизлар учун 4 қаватли уйлар қуришга кўрсатма берган, бундай уйлар учун тўловнинг 25 фоизлик қисми давлат томонидан тўлаб берилади.

Мавзуга оид