Спорт | 19:20 / 01.02.2018
20197
3 дақиқада ўқилади

India Open. Ўзбекистонлик боксчилар куннинг биринчи ярмида 3та олтин ва битта кумуш олди

Бугун, 1 февраль куни Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган India Open турнирида ўзбекистонлик боксчилар финал жангларини ўтказишмоқда.

Куннинг биринчи ярмида ўтказилган жангларда ўзбекистонлик 4 нафар боксчи олтин учун рингга чиқди. 

Ўзбекистон терма жамоасининг -69кг вазн тоифасидаги вакили Бобоусмон Ботуров ҳиндистонлик Динешни мағлубиятга учратиб, олтин медаль тақди.

75 килограммгача бўлган вазн тоифасида финалга чиққан Исроил Мадримов кубалик Эстрада Иглесиасдан устун келди ва шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилди. 

Мезбонлар вакили Санжетга қарши жанг қилган Санжар Турсунов (91 кг) эса кумуш медаль билан кифояланадиган бўлди. 

91 килограммдан юқори вазндаги Баҳодир Жалолов эса Ҳиндистон вакили Кумар Сатиш устидан ғалабага эришиб, терма жамоа ҳисобига учинчи олтин медални келтирди.

Бугун шунингдек, Худойназар Файзов (52 кг), Абдулҳай Шораҳматов (56 кг) ва Иқболжон Холдоров (64 кг) финал жангини ўтказади.

Исроил Мадримовнинг жанги

Бобо-Усмон Ботировнинг жанги

Баҳодир Жалоловнинг жанги

Мавзуга оид