Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия тараққиёт фонди Ўзбекистоннинг уч вилоятида 2 мингдан ортиқ уй қурилишига заём ажратади
Ўзбекистон ва Саудия тараққиёт фонди ўртасида 50 миллион долларлик заём шартномаси имзоланди. Бу ҳақида KUN.UZ'га Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Шартномада қайд этилган маблағлар "Навоий, Фарғона ва Тошкент вилоятларининг қишлоқ жойларида замонавий турар-жойлар қурилиши" лойиҳасининг амалга оширилишига йўналтирилади. Ҳужжат молия вазири биринчи ўринбосари бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Ар-Риёд шаҳрига ташрифи доирасида Саудия тараққиёт фонди штаб-квартирасида имзоланди.
Таъкидлаш жоизки, лойиҳа Навоий, Фарғона ва Тошкент вилоятларининг қишлоқ жойларида 2 мингдан ортиқ уй қурилишини кўзда тутади. Бундан ташқари, лойиҳа доирасида мавжуд инфратузилма яхшиланади - сув таъминоти, газ ва электр тармоқлари, йўллар қурилади. Шу билан бирга, юқоридаги ҳудудларда ижтимоий марказлар, спорт майдонлари, мактаблар, тиббиёт муассасалари, дўконлар ва автобус бекатлари қад кўтаради.
Мавзуга оид
13:15 / 26.05.2025
Ўзбекистон Хитойнинг йирик компаниялари билан 20 дан ортиқ келишувлар имзолади
12:42 / 23.05.2025
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги 4,5 баробарга пасайди
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025