Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умид Аҳмаджонов Қўқонда, ОЧЛда “Насаф”нинг сафардаги ўйинларига қўқонлик 10 мухлис ЎФА ҳисобидан юборилади
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун вилоятдаги олимпия спорт турлари ва футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Андижонга ташриф буюргани ҳақида аввал хабар берилганди.
Куннинг иккинчи ярмида Умид Аҳмаджонов Қўқонга ташриф буюриб, “Қўқон-1912” клубига қарашли “Марказий” стадионда амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишди.
ЎФА 1-вице-президенти Суперлиганинг янги мавсуми бошлангунга қадар стадиондаги қайта таъмирлаш ишларини тезроқ якунига етказиш кераклигини таъкидлаб, бу борада тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.
Шунингдек, Умид Аҳмаджонов стадионда “Қўқон-1912” клуби мухлислар жамоаси билан ҳам учрашди. Қўқонлик мухлисларнинг янги мавсумга ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун қай даражада тайёргарлик кўришаётгани билан қизиқди. ОЧЛдан ўрин олган “Насаф” иштирокидаги сафардаги ўйинларга қўқонлик энг фаол 10 нафар мухлисни Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳисобидан юборилишини айтиб ўтди. Ўз ўрнида қўқонлик футбол ишқибозлари бунинг учун Умид Аҳмаджоновга катта миннатдорчилик билдириб ўтишди.
Мавзуга оид
07:53 / 18.05.2025
"Кўчамиз даҳшатли тутун билан қопланди" - Қўқонда аммиак сизиб чиққан ҳудуддан репортаж
22:26 / 16.05.2025
Қўқонда аммиак билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди
12:03 / 04.04.2025
Қўқонда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди
10:36 / 15.03.2025