Жамият | 11:48 / 03.02.2018
20414
2 дақиқада ўқилади

Саррофларнинг пайи қирқилди

Фото: KUN.UZ

Президентнинг 2 сентябрда имзолаган “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони соҳада янги босқични бошлаб берди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.

Мазкур ҳужжатга асосан энди фуқаролар тижорат банкларидан давлат курси бўйича хорижий валюталарни сотиш ва харид қилиш имкониятига эга бўлдилар. Эркин конвертациянинг жорий этилишидан кўзланган мақсадлардан бири эса валюталарни ноқонуний айирбошлаш ҳолатларига барҳам беришдир.

Айни вақтда бозорларда ва аҳоли гавжум жойларда “доллар оламиз” деб турган валютафурушларнинг фаолиятига чек қўйилмоқда. Ана шундай шахслардан бири Тимур Аҳматов ва Учқун Асиловларнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) фаолиятига ҳам барҳам берилди. Улар Қибрай туманидаги бозорда 6 минг АҚШ долларини ноқонуний равишда сотаётган пайтда тезкор ходимлар томонидан ашёвий далил билан қўлга олинди.

Валютафурушликни ўзига касб қилганлардан яна бири бўлган Акром Мўминов тумандаги автотураргоҳлардан бирида 85 минг қозоқ тенгесини ноқонуний ўтказаётганда ушланди. Унинг ёнидан сотиш учун сақлаб қўйилган минг Россия рубли ҳамда 50 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолатлар бўйича Қибрай туман судининг ҳукми эълон қилинди. Унга кўра, валютафурушлар жарима жазосига тортилди.

Мавзуга оид