Ўзбекистон | 16:23 / 06.02.2018
43992
2 дақиқада ўқилади

Россиялик генерал-лейтенант Ўзбекистонга келди

Фото: Мудофаа вазирлиги

Россия Федерацияси қуролли кучлар Бош штаби жанговар тайёргарлик бош бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Иван Бувальцев бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига асосан амалга оширилган ташриф давомида тегишли масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, Россия Федерацияси ҳарбий делегацияси вакиллари Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида бўлиб, кадрлар тайёрлаш жараёни, яратилган шароитлар билан танишишди. Шундан сўнг И.Бувальцевнинг Россия қуролли кучларининг жанговар тажрибаси ҳақида академияда маърузаси тингланди. Тадбир барча ҳарбий округ қўшинларига онлайн тарзида узатилди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўтган йилдан хориж давлатлари мудофаа идоралари билан ўзаро ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди. Мамлакатнинг бошқа давлатлар билан икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик доирасидаги чора-тадбирлар кўлами тобора кенгайиб, олий ҳарбий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар, кўп йиллик хизмат тажрибасига эга офицерлар томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари, долзарб йўналишлардаги изланишлар хориж тажрибасига таянган ҳолда амалга оширилмоқда.

Мавзуга оид