Танасидан игналар топилган чақалоқ ҳаётга қайтмоқда
Kun.uz сайтида 11 ойлик чақалоқ бошидан кечирган оғир жарроҳлик амалиёти ҳақида мақола эълон қилинганди. Мурғак қалб эгаси жорий йилнинг январь ойида Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан олиб борилган 9 соатли жарроҳлик амалиётдан сўнг аҳволи ўта оғир даражада эканлиги айтилган. Kun.uz мухбири Азизбекнинг соғлиғи ҳақида сўнгги маълумотларни тўплаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизматига мурожаат қилди.
«Амалиёт ўтказилганидан 20 кун ўтган бўлса, болакайнинг аҳволи ижобий томонга ўзгармоқда, деб айтиш мумкин. Дастлабки кўрик чоғида унинг соғлиғи ўта оғир даражада баҳоланганди. Бугунга келиб, Азизбек ўта оғир ҳолатдан оғир ҳолатга қайтган. У кўзини очди, исми билан чақирсак, қарамоқда. Кунора чўмилтириб, парвариш қилиняпти», дейди боланинг жарроҳлик амалиётида иштирок этган шифокор Ҳабибулла Акилов.
Марказ Болалар жарроҳлик бўлими мудири, профессор Ҳабибулла Акиловнинг айтишича, яқин ойларда болани уй парваришига қайтариш имконияти пайдо бўлади.
«Сунъий нафас олиш учун қўлланиладиган ускуна деярли ишлатилмаяпти. Болакайни жонлантириш учун ташқи таъсир кучни ишлатишга ҳожат қолмаган. Меъёрий уйқуга қайтди, овқатланиш ва пешоб ҳайдашда ижобий ўзгаришлар бор», дейди шифокор.
Мутахассисларнинг фикрича, Азизбекнинг танасида ҳаётга муайян хавф етказмай турган 3 дона игна қолган. Узоқ келажакда игналарни олиб ташлаш ёки шундай қолдириш боланинг ҳаётига хавф етказмайди.
Эслатиб ўтамиз, 11 ойлик чақалоқнинг танасидан топилган игналар бўйича ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар томонидан дастлабки суриштирув ишлари бошланган. Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган ички ишлар ходими суриштирув жараёнида илгари сурилаётган фаразларни маълум қилган.
Youtube'да кўриш
Mover.uz'да кўриш
Мавзуга оид
23:35 / 25.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
11:20 / 22.11.2024
“Қани депутатлар, нега қарамаяпти?” — пропан нархидан ҳайдовчилар хавотирда
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
11:28 / 21.11.2024