Спорт | 14:00 / 08.02.2018
8082
1 дақиқада ўқилади

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Тошкентга келади

Фото: МОҚ

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах МОҚ президенти Умид Аҳмаджоновнинг таклифига кўра, пойтахт Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар тарқатди.

Қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пёнгчангда бўлиб турган Аҳмаджонов ХОҚ президенти билан кўришди. Учрашув давомида томонлар янги босқичга кўтарилаётган Ўзбекистондаги олимпия ҳаракатини ривожлантириш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашиш борасида келишиб олди. 

Томас Бахнинг Тошкентга ташрифидан кўзланган асосий мақсад — МОҚ ва ХОҚ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан иборат бўлади. Бунгача Бах 2015 йил Ўзбекистонга келган бўлиб, мамлакат спорти ҳақида тасаввурга эга бўлганди.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид