Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХОҚ раҳбари Томас Бах ўз лавозимини тарк этади
70 ёшли мулозим янги муддатга номзодини қўймаслигини эълон қилди.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бах 2025 йилнинг март ойида янги муддатга сайланмаслигини эълон қилди, деб ёзди ТАСС.
2024 йил июл ойида Парижда бўлиб ўтган ХОҚ 142-сессиясида Олимпия Хартиясига Бахга ўз ваколатларини кенгайтириш ва янги муддатга сайланиш имконини берадиган тузатиш рад этилди. ХОҚ 141-сессиясида ташкилотнинг бир қанча аъзолари шундай ташаббус билан чиққан эди.
Энди ХОҚ янги раҳбари учун сайлов 2025 йил март ойида Грецияда бўлиб ўтади.
70 ёшли Бах 2013 йилнинг кузидан бери ХОҚ раҳбари бўлиб ишлаяпти. Бу лавозимда у Жак Рогге ўрнини эгаллади. 2021 йилда бу лавозимга қайта сайланди.
Бах ХОҚ раҳбарлигида ишлаган биринчи немис ва биринчи олимпия чемпиони саналади. 1976 йилда Бах қиличбозликнинг жамоавий мусобақасида Олимпиада олтин медалини қўлга киритган. 1977 йилда жаҳон чемпиони бўлган.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
16:55 / 11.04.2025
2028 йилги Олимпия ўйинларида аёл спортчилар биринчи марта кўпчиликни ташкил қилади
08:42 / 22.03.2025
ХОҚ раҳбари ҳарбий можаролар туфайли ўйинлардан четлатишга қарши чиқди
23:37 / 20.03.2025