Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 2018 йилда қанча иш ўрни яратилиши мўлжаллангани айтилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастурини амалга ошириш чоралари тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар берди.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда 2018 йилда жами 346,79 минг доимий иш ўрни ташкил қилиниши режалаштирилган.
Хусусан, иқтисодиёт тармоқларида янги ишлаб чиқариш қувватлари яратиш ва фаолиятни кенгайтириш орқали 168,22 минг иш ўрни яратилади.
Илгари хусусийлаштирилган ташкилотларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали 19,99 минг иш ўрни ташкил қилинади.
46,6 мингдан ортиқ киши қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар, кўп қаватли уйлар ва муҳандислик инфратузилмасини қуриш орқали ишга жойлаштирилса, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш орқали – 10,66 минг.
Тахминан 101,31 минг иш ўрни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш ҳисобидан яратилади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025