Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон смартфонлар сабаб Олимпиада ташкилотчиларига таҳдид қилди
Эрон вакиллари Пёнгчангдаги Олимпиада ташкилотчиларидан хафа бўлишди, бунга уларга Samsung Galaxy Note 8 смартфонларини совға қилинмагани сабаб бўлди. Business Insider шу ҳақида маълум қилди.
Бундай смартфонлар КХДР ва Эрон спортчиларидан ташқари барча олимпиячиларга тақдим этилди, бунга ушбу икки мамлакатга нисбатан халқаро санкцияларнинг жорий қилингани сабабдир.
Теҳронда бундай қадамни "этикага тўғри келмайди" деб топишди ва Жанубий Корея элчисини бу ишга жалб қилишди. Бундан ташқари, улар Эрон ва Samsung компанияси ўртасидаги савдо алоқаларига жиддий хавф билан таҳдид солишди.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, мамлакат ташқи ишлар вазири Жавод Зариф агар Жанубий Корея бу қилмиши учун узр сўрамаса ва ўз қарорини бекор қилмаса, Эрон Samsung'нинг барча маҳсулотларидан тўлиқ воз кечишини маълум қилди.
Охир-оқибат Халқаро Олимпия Қўмитаси барча спортчилар, шу жумладан Эрон ва КХДР олимпиячиларига ҳам смартфон тақдим этишни жоиз деб топди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025