Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ва Ўзбекистон Хитойга юк ташиш учун ягона бланкни келишиб олди
Қирғизистон ва Ўзбекистон Тошкент – Андижон – Ўш – Иркиштом – Қашғар йўналиши бўйича автомобилларда халқаро юк ташиш учун рухсатноманинг ягона намунасини келишиб олди. Бу ҳақда Қирғизистон иқтисодиёт вазири Артём Новиков Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев билан учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади 24.kg.
Қирғизистон вазирининг сўзларига кўра, 1998 йил 19 февралда Қирғизистон, Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида халқаро автомобиль қатновлари хусусида битим имзоланган эди. 2018 йилнинг январида Тошкентда навбатдаги уч томонлама йиғилиш бўлиб ўтди. Томонлар ўрнатилган йўналиш бўйича мунтазам автомобиль қатновларини февраль ойидан, Ўзбекистон томони ўтиш учун рухсатнома бланкини беришидан сўнг бошлашни келишиб олишди.
Юк ташиш учун рухсатнома намунаси келишилган. Томонлар ҳар бир рухсатнома Тошкент – Андижон – Ўш – Иркиштом – Қашғар йўналиши бўйича чегаралардаги ўрнатилган ўтказиш пунктларида бир марталик бориб-келиш ҳуқуқини беришини тасдиқлашди.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
20:42 / 20.05.2025