Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пёнгчангдаги ресторанлардан ит гўштидан тайёрланган таомлар олиб ташланмайди
Жанубий Корея ҳукумати Пёнгчанг ресторанларини Олимпия ўйинлари вақтида ўзларининг менюсидан ит гўштидан тайёрланган таомларни олиб ташлашга ишонтира олмади, дея хабар бермоқда Fox News.
12 муассасадан фақатгина иккитаси расмийларнинг илтимосига розилик берган ва уларга моддий зарар қоплаб берилиши ваъда қилинган.
«Бу масалани ҳукумат ҳал қилиши керак. Умид қиламизки, бу ўйинлар ва вилоят обрўсига таъсир қилмайди ҳамда биз керак бўлганда маҳаллий ҳокимият органларининг ишини қўллаб-қувватлаймиз. Бундан ташқари, Олимпия ўйинлари ўтказиладиган барча жойда ит гўштидан тайёрланган таомлар бўлмайди», - дея маълум қилишган 2018 йилги Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси.
Таъкидланишича, Пёнгчангдаги Олимпиада-2018 га тайёргарлик кўриш учун бир неча миллион доллар сарфланган.
Мавзуга оид
22:10 / 13.05.2025
Тошкентда кўп қаватли уй томига ўзбошимчалик билан ресторан қурилгани аниқланди
23:03 / 07.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
10:06 / 30.03.2025
Ryanair раҳбарини ресторанда масхара қилишди
11:51 / 26.03.2025