Ўзбекистон | 15:46 / 09.02.2018
21571
1 дақиқада ўқилади

Пенсия ва нафақа тарқатишда банк ходимлари иши юзасидан мурожаат қилиш осонлашди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган қатор ислоҳотлар жамиятнинг турли соҳаларини қамраб олмоқда. Айниқса, ижтимоий таъминот масаласида амалга оширилган чора-тадбирлар аҳолига янада енгиллик ва қулайлик туғдирмоқда. Хусусан, давлат раҳбари томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ Халқ банки томонидан пенсия ва нафақалар фуқароларнинг яшаш жойларига нақд пулда етказиб берилмоқда. 

Пенсия ва нафақаларни тарқатиш жараёнида банк ходимларининг хатти-ҳаракатларидан шикоятингиз бўлса, 1106 қисқа рақамли ишонч телефонига ёки халқ банки раҳбарияти виртуал қабулхонасига тўғридан тўғри мурожаат қилиш мумкин. Барча турдаги мурожаатлар қисқа муддатда кўриб чиқилиши кафолатланган. 

 

Мавзуга оид