Жаҳон | 22:05 / 09.02.2018
3857
1 дақиқада ўқилади

Трамп федерал бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳукумат идораларини молиялаштириш муддатини 23 мартгача узайтириб, 2018-2019 молиявий йил учун федерал бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

"Ҳозиргина қонун лойиҳасини имзоладим. Энди ҳар қачонгидан кучли бўламиз. Биз ўз армиямизни яхши кўрамиз ва унга эҳтиёж сезамиз, биз унга ҳатто керагидан-да ортиғини бердик. Бу узоқ вақт ичида биринчи марта рўй берди. Шунингдек бу ишчи ўринлари, ишчи ўринлари ва яна бир марта ишчи ўринлари дегани!", - деб ёзди президент ўзининг Twitter саҳифасида. 

Қонун лойиҳаси сенат ва АҚШ конгресси вакиллари палатаси томонидан қабул қилингандан сўнг давлат раҳбарига имзолаш учун тақдим этилган.

Дональд Трамп қонун лойиҳасини "армия учун катта ғалаба", бироқ демократлар овозига эга бўлиш учун катта харажатлар, деб атади. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид