Жаҳон | 00:37 / 12.02.2018
18686
1 дақиқада ўқилади
Хитойда суюлтирилган газ ташувчи машинанинг фалокатга учраши ёнғинга сабаб бўлди (видео)
11 февралда Хитойнинг Пекин–Харбин автомобиль йўлида автофалокат юз берди. Воқеа автомобиллардан бирининг видеорегистраторида қайд қилинган.
Суюлтирилган газ ташиётган юк машина йўлнинг қатнов қисмидан ташқарига чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. Бунинг оқибатида юк машинасининг газ тўлдирилган цистернаси шикастланган ва ундаги газ ташқарига чиқиб, йирик ёнғинга олиб келган.
Ёнғин ичида бир неча машина қолиб кетган. Видео муаллифи оиласи билан бирга хавфли жойни тарк этишга улгуриб қолган.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, воқеа оқибатида икки киши жароҳат олган, учта машина ёниб кетган.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023