Жаҳон | 09:42 / 12.02.2018
7172
1 дақиқада ўқилади

Ле Пен кейинги президентлик сайловларида ғалаба қозониш йўлини топди

Фото: marianne.net

Франциядаги «Миллий фронт» партияси етакчиси Марин Ле Пен партия номи ўзгариши ҳақида эълон қилди. Бу, унинг фикрича, президентлик сайловларида ғалаба қозонишига ёрдам беради. У бу ҳақда Europe 1 радиостанцияси эфирида айтиб ўтди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

Бироқ, Ле Пен партиянинг янги номини ошкор этмади. Аммо, унинг таъкидлашича, партия йўналиши ўзгармайди.

«Биз ҳеч нарсадан воз кечаётганимиз йўқ – биз тарихимизда янги саҳифани очмоқдамиз», - дея маълум қилди Ле Пен.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, «Миллий фронт»ни Францияда кейинги президентлик сайловларида кўпчилик овозни тўплай оладиган сиёсий мухолифатга айлантирмоқчи.

Мавзуга оид