Жаҳон | 22:20 / 13.02.2018
30685
1 дақиқада ўқилади

22 нафар муҳожир цемент аралаштирувчи машинада БАА ҳудудига кирмоқчи бўлди

Фото: The National

Цемент аралаштирувчи машинада БАА ҳудудига кирмоқчи бўлган 22 нафар ноқонуний муҳожир полиция томонидан топилди. Бу ҳақда амирликларнинг The National нашри хабар берди. 

Транспорт воситаси ҳайдовчиси Уммон билан чегарадаги Khatam божхона пунктида тўхтатилган. Машинанинг цемент аралаштиргичида Осиё давлатларидан бўлган 21 киши ва бир африкалик аёл бўлган.

Шаржа амирлиги полициясининг маълум қилишича, воқеа тергов қилинмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид