Ўзбекистон | 11:44 / 14.02.2018
57447
1 дақиқада ўқилади

Каттақўрғондаги портлаш ҳақида расмий маълумот берилди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси томонидан Каттақўрғон шаҳридаги пахта тозалаш заводида юз берган газ портлаши ҳақида расмий маълумот берилди.

Қайд этилишича, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида 12 февраль куни соат 16.00ларда Зомин кўчасида жойлашган “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖнинг пахта хом ашёсини қуритишга мўлжалланган иссиқлик ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган печнинг қувурларидан табиий газ сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган. Натижада газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлиши оқибатида бинонинг девори, том қисмидаги темир панжараси ва бетон плиталари қулаб тушган. 

Натижада бино ичида бўлган АЖ ишчилари, Узунбўз қишлоғида яшаган, А.Хўджаев ва “Э.Миралиев” кўчасида яшаган А.Арзиқулов жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. 

Каттақўрғон пахта тозалаш заводида газ портлади — қурбонлар бор

Мавзуга оид