Порошенко Путин билан нималар ҳақида сўзлашганини маълум қилди
Украина президенти Пётр Порошенко журналистларга Россия президенти Владимир Путин билан телефон мулоқоти давомида гап нималар ҳақида боргани ҳақида сўзлаб берди.
Порошенконинг айтишича, суҳбат икки қисмдан иборат бўлган, улардан биринчиси БМТ тинчликпарвар кучларининг ўз мустақиллигини эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари ҳудудларига киритиш масаласига бағишланган.
“Бизга тинчликпарвар кучлари ҳаводек зарур”, деб айтган Порошенко суҳбат давомида ҳамда тинчликпарвар миссия бутун “оккупация қилинган ҳудуд”да амал қилиши ва бу миссия “ноқонуний қуролланган тузилмаларни қуролсизлантириш” ҳуқуқига эга бўлиши лозимлиги ҳақида гапирган.
“Миссия Украинанинг барча ерига тинчлик олиб келиши ва бу ҳудудларнинг Украина қайта бирлашиши учун шароитлар яратиши мумкин”, деб айтган Порошенко.
Путин билан суҳбатнинг иккинчи қисми Украинага Донецк ва Луганск халқ республикалари асирида бўлган ҳарбийларнинг ва Украинадаги маҳбусларнинг Россияга топширилиши масалаларига бағишланган.
“Мен аниқ деталлар, рўйхатлар, аниқ фамилияларни муҳокама қилдим. Биз ўз фуқароларимизни ҳамда босиб олинган ҳудудлардаги турмаларда бўлган ҳарбийларимизни қайтариш учун барча ишни қилмоқдамиз”, деб айтган Украина президенти.
Порошенко мулоқот жараёнида қандай келишувларга эришилгани ҳақида гапирмаган.
14 февралда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга президентлар мулоқоти Украина томони ташаббуси билан амалга оширилганини маълум қилган.
Песковнинг айтишича, Порошенко Донбассдаги ихтилоф томонлари ўртасида маҳбусларни алмашиш мавзусини давом эттиришни таклиф қилган ва Путинга Москва вилоятида Ан-148 самолётининг фалокатга учраши муносабати билан ҳамдарлик билдирган ҳамда авиафалокат тафсилотларини тергов қилишда ёрдамини таклиф қилган.
Мавзуга оид
22:03 / 15.11.2024
Шолц ва Путин икки йил ичида илк бор телефон орқали мулоқот қилди
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024