Патронаж ҳамширалари велосипедда хизмат кўрсатмоқда (видео)
Ўзбекистон Республикасидаги бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида хизматлар сифатини яхшилаш, профилактика тадбирларининг самарадорлигини ошириш мақсадида Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида фаолият юритаётган патронаж ҳамширалари учун биринчи босқичда мавжуд 11 та ҳудудга иккитадан велосипед олиб берилди.
- Ҳамшираларнинг барчаси велосипед ҳайдашни билмасди, аммо бир-бирларидан кўриб, ўрганишди, - дейди бош ҳамшира Севара Аширова. – Илгари битта чақирувнинг ўзига бир ярим соат вақт ажратган бўлса, велосипедлар билан таъминлангандан сўнг бу кўрсаткич 35-36 дақиқага етди.
Маълумотларга кўра, босқичли тадбирлар доирасида туман ҳокимлиги 80 минг нафар патронаж ҳамширасининг барчасини велосипедлар билан таъминлашни режалаштирган.
Мавзуга оид
12:01 / 27.11.2024
Европа Иттифоқида велосипед ишлаб чиқариш ҳажми камайиб бормоқда
22:55 / 02.11.2024
Японияда энди велосипед ҳайдаш вақтида телефондан фойдаланган шахслар қамалади
10:20 / 22.10.2024
Эронлик эркак тинчлик учун 40 йил ичида 80 мамлакатни велосипедда айланиб чиқди
01:59 / 30.09.2024