Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла Лига. «Барселона» Баскониядан ғалаба билан қайтади
Испания чемпионатининг 24-турида «Барселона» сафарда «Эйбар» билан беллашди.
Баскония клуби ўз майдонида пешқадамга жиддий қаршилик кўрсатди, бироқ, ижобий натижага эришолмади.
16-дақиқада, чиройли комбинациядан сўнг, Луис Суарес меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 66-дақиқада мезбонлар футболчиси Орельяна майдондан четлатилди. Сўнгги дақиқаларда эса Альба ҳисобдаги фарқни ошириб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Бу натижадан сўнг, «Барселона» 62 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлади. «Эйбар» 35 очко билан 7-ўринда қолди.
Ла Лига, 24-тур
Эйбар – Барселона 0:2 (0:1, 0:1)
17 февраль, «Мунисипаль де Ипуруа» стадиони
Голлар: 0:1 – 16 Суарес, 0:2 – 88 Альба.
Эйбар – Дмитрович, Арбилья, Рамис (Ломбан, 46), Хосе Анхель, Пенья, Дани Гарсия, Диоп (Эскаланте, 74), Жордан (Шарлес, 83), Орельяна, Инуи, Кике.
Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Паулиньо (Алеиш Видаль, 74), Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 90), Бускетс, Ракитич, Иньеста (Коутиньо, 63), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Иньеста (48), Орельяна (58), Диоп (66).
Четлатиш: Орельяна (Эйбар, 66).
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар
21:21 / 11.05.2025