Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Махсус репортаж: Пёнгчангдаги қишки Олимпиада волонтёрларига қандай шароитлар яратилган?
Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳридаги Олимпия стадионида 2018 йилги қишки Олимпиада ўйинлари ўтказилмоқда. Халқаро мусобақада умумий ҳисобда 92 та давлатдан 2952 спортчи иштирок этмоқда. Жорий йилги Олимпиадада иштирок этувчи давлатлар ва спортчилар сони қишки Олимпиадалар учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Kun.uz ахборот агентлигининг Жанубий Кореядаги мухбири хабар беришича, Пёнгчанг шаҳри қишки Олимпиада ўйинларини қизиқарли ўтказиш учун пухта тайёргарлик кўрган. Спорт мусобақасига жорий йилда 15 000 дан ортиқ кўнгиллилар иштирок этмоқда. Улардан 1 300 га яқини дунёнинг 64 мамлакатидан ташриф буюрган хорижий давлат вакилларидир. Кўнгиллилар орасида 18 ёшдан 80 ёшгача бўлган иштирокчиларни учратиш мумкин.





Кўнгиллиларга қишки Олимпиадада иштирок этиш учун қуйидаги имкониятлар яратилган:
* Энг замонавий устки кийим-бош тўплами: қишки махсус спорт кийими (The North Face бренди), этик, шим, футболка, шапка, қўлқоп, рюгзак
* 3 маҳал бепул таом. Шунингдек, мазали егуликлар, ичимликлар
* Бепул транспорт хизмати ва ётоқхона
* Махсус анжуман ва тренингларда иштирок этиш
* Суғурта
* Иштирокчи сертификати




Кўнгиллилар Олимпиада ташкилотчиларига меҳмонларни кутиб олиш, рўйхатдан ўтказиш, турли тадбирларни ташкил этиш ва бошқа қўшимча хизматларни бажаришда кўмаклашишади. Шунингдек, улар мазкур халқаро мусобақа вақтида дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган инсонлар билан мулоқотда бўлиб, тажриба алмашишга муваффақ бўлишади.

Елена Герасименко, 2018 йилги қишки Олимпиада кўнгиллиси:
"Мен илк бора бу каби кенг кўламдаги Олимпиада ўйинларида иштирок этмоқдаман. Олимпиада ўтказилаётган Каннин шаҳарчасига етиб келганимизда 92 мамлакат терма жамоаларининг байроқларини кўриб, қанчалик буюк ва тарихий ҳодисанинг бир қисмига айланишимни ҳис этдим. Бу ерда кўплаб тажрибали волонтёрлардан қизиқарли нарсаларни ўрганиш мумкин. Мен Озарбойжон жамоасига бириктирилганман. Асосий вазифам: объект манзилини, маршрутини аниқлаш, делегатларни кутиб олиш ва кузатиб қўйиш, транспорт хизмати ҳақида хабардор қилиш ва бошқалар. Ташкилотчилар кўнгиллиларнинг ўз вақтида овқатланиши ҳамда дам олишини доимий назорат қилиб боришади".
Қишки Олимпиадага нафақат иштирокчи, балки меҳмон сифатида ташриф буюрган хорижлик сайёҳларнинг ҳам таассуротларини билишга қизиқдик.

Надиа Сабила (Индонезия):
"Мен Пёнгчангда ўтказилаётган тадбирлардан ҳайратдаман. Сайёҳ сифатида биз мусобақалардан ташқари, бошқа турли хилдаги байрам ва шоуларда иштирок этишга улгурдик. Чанғи учиш, махсус томошалар кўриш, қизиқарли ўйинларда қатнашиш, мазали егуликлардан татиб кўришга муваффақ бўлдик. Бироқ Пёнгчангда қаттиқ изғирин шамол эсишига қарамай, биз Олимпиада тадбирларида катта завқ олмоқдамиз".
Феруза Авазова тайёрлади
Мавзуга оид
14:53 / 30.01.2022
Шавкат Мирзиёев қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этади
22:25 / 09.03.2018
Пёнгчанг-2018 Паралимпия ўйинлари очиқ деб эълон қилинди (фото)
21:50 / 25.02.2018
Фотожамланма. Қишки Олимпиаданинг ёпилиш маросими
13:30 / 25.02.2018