Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаржада автотураргоҳлар рақамли назорат остига олинади
Энди Шаржада жамоатчилик жойларидаги автотураргоҳларда тўловдан қочиб қутулиб бўлмайди, зеро янги рақамли сканерловчи транспорт воситаси энди инспекцион ташкилотларга ёрдам бериш учун бу ҳудудларни назоратга олади. GulfNews шу ҳақида хабар берди.
Шаржа муниципалитети амирликдаги тураргоҳлар муаммоларини ҳал қилиш учун минтақадаги илк рақамли сканерловчи автомобилни қўлга киритди.
Автомобиль инспекторнинг вақти ва кучини тежаб, бир соатда 3 мингдан зиёд автомобилни сканерлай олади.
Янги автомобиль БААда давом этаётган Инновациялар ойи тантаналарида намойиш қилинди.
Шаржа муниципалитетидаги Жамоатчилик жойларидаги автотураргоҳлар департаменти директори Али Аҳмад Абу Ғазиённинг айтишича, яшил-оқ рақамли сканерловчи автомобиль томида махсус назорат мобил камераси ўрнатилган, бу инспекция оламида янгилик ҳисобланади. Автомобиль мураккаб тизимлар билан боғлиқ махсус функциялар ва рақамли технологиялар билан жиҳозланган.
Рақамли транспорт воситаси синовдан муваффақиятли ўтказилган бўлиб, яқин ҳафталар ичида барча ҳудудларда ишга тушади, дейди Абу Ғазиён.
Шаржадаги Инновациялар ойига пайшанба куни старт берилган бўлиб, у чоршанбага қадар (21 февралгача) давом этади.
Автомобилга ўрнатилган камера транспорт воситаларининг автомобилни бирор жойга қўйганлик учун пул тўлаган ёки тўламаганлигини назорат қилади. Бу иш одатда инспекторлар томонидан бажарилади. Энди Шаржадаги автотураргоҳларни янада сифатли назорат қилиш учун икки усул ҳам қўлланади.
Мавзуга оид
11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025